2010 йил 25 декабр

Гулнора Каримова томонидан 2003 йилда асос солинган «Дом стиля» ижодий бирлашмаси етти ёшни қаршилагани муносабати билан меҳмонлар ва дўстлар учун ҳақиқий байрам туҳфа этилди. “Дом стиля” биносига кираверишда безакли амалий санъат усталарининг Янги йил мавзусига бағишланган буюмлари ярмаркаси ва GULI брендининг либослар намойиши кечани очиб берди.
Янги йил байрамига бағишланган қўшиқлар, тўкин дастурхон, кичик аттракционларда ҳордиқ чиқараётган болаларнинг шўх-шодон кулгилари — My Logo Room ҳамда La Shakar ўртасида жойлашган майдонда шуларнинг гувоҳи бўлиш мумкин эди. Bakery дўконидаги ширинликлардан тотиб кўриш истагидагилар турнақатор бўлиб навбатда туришарди, марказда жойлашган оқ неондан ишланган арча кечага ўзгача файз бағишлар, миллий ўзбек матоларидан ишланган ажиб буюмлар қўзни қамаштирарди.
f-barнинг ёзги ховлисида ўтказилган Podium Italia ва GULI брендидан либослар намойиши меҳмонлар учун яна бир кутилмаган совға бўлди. Намойиш Янги йил тароналари ва анъанавий ўзбек мусиқа садолари остида бўлиб ўтди. Гарчи мазкур ташкилот ташкил топган кунда либослар намойиши ўтказилиши анъана тусини олган бўлса-да, бу йилги тўпламлар йиғилганларни ҳайратга солди. Кўча совуқ бўлишига қарамай, моделлар бунга сира эътибор бермаётгандек туюларди. Улар GULI бренди маҳсулотлари — чопонларнинг жаҳоннинг бошқа брендлари либослари билан уйғунлашувини намойиш этишди.
Намойишдан сўнг жажжи арчалар шакли берилган тортлар топтилди. Ҳар бир ширинликка шам ўрнатилган бўлиб, меҳмонлар шамларни пуфлаб, ният қилишди. Уларнинг истаклари янги — 2011 йилда албатта амалга ошади.
“Дом стиля”нинг асосий мақсади дизайнер, стилист, амалий санъат усталари ва тикувчилар сингари мамлакатимиз мода саноати мутахассисларини барлаштириш, ёш ва эндигина иш бошлаётган дизайнерларимиз ёндошуви ва янгича нигоҳи билан хорижий мухлисларни яқиндан таништиришдир.
Мавзу бўйича янгиликлар
Баҳор-ёз-2010: ўзбек дизайнерларининг бетакрор асарлари