2011 йил 4 май

4 май куни пойтахтимиздаги Халқаро бизнес марказида “Халқаро муносабатларнинг замонавий тизимини шакллантиришда янги концептуал ёндошувлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Гулнора Каримова бошчилигидаги Сиёсий тадқиқотлар маркази ва Конрад Аденауэр номидаги жамғарма томонидан ташкил этилди.
Давра суҳбатида маҳаллий тадқиқотчи олимлар билан биргаликда халқаро ташкилотлар вакиллари, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Испания, Қозоғистон, Хитой, Покистан, Россия, Сингапур, Тожикистон, Япония каби давлатларидан жаҳон сиёсати, иқтисодиёт ва глобал ривожланиш соҳасидаги етакчи экспертлари иштирок этишди.
Иштирокчилар томонидан таъкидланганидек, замонавий дунё ўзгарувчан жараёнлар босқичида бўлиб, ушбу ўзгаришлар анъанавий назариялар, дуёқарашлар ва қадриятлар борасидаги ёндошувларга катта таъсир ўтказмоқда. Сўнгги йигирма йил мобайнида халқаро муносабатларда турли чуқур таркибий ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Мунозаралар чоғида халқаро муносабатлар тизимига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатаётган сўнгги воқеалар, глобал иқтисодий бўҳрон, Осиёнинг иқтисодий ўсиши, Яқин Шарқда беқарорликнинг ошиши, энергетика соҳаси келажаги (Япониядаги ядро бўҳрони мисолида), озиқ-овқат ҳавфсизлиги муаммолари, терроризм ва экстремизм, демографик портлаш, иқлим ва атроф-муҳит муҳофазаси ўзгариши каби масалалар ҳақида сўз борди.
Муаммолар сонининг ортиши, шу билан бирга уларга ечим топиш жараёнининг сустлиги замонавий халқаро муносабатлар тизимига салбий таъсир кўрсатаётгани, яъни муаммоларни англаш ва ҳал этишнинг эски услублари аввалгидек қўл келмаётганидан далолат бераётгани таъкидланди. Бу эса ўз навбатида глобал ривожланишга туртки бўла оладиган ҳамда халқаро муносабатлардаги мавжуд муаммоларни ҳал эта оладиган янги ёндошувлар ишлаб чиқишни талаб этади.
Замонавий таҳликаларнинг олдини олиш, уларни ечиш мақсадида янги назарий ёндошувлар ишлаб чиқиш заруриятини таъкидлашар экар, иштирокчилар “soft power” (юмшоқ куч) ҳамда “smart power” (онгли куч) сингари концепциялардан янада самаралироқ фойдаланиш имконияларини кўриб чиқиш таклифини киритишди. Ушбу омиллардан фойдаланишнинг маънавий-этикавий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ахборот технологиялари ва коммуникация воситалари ролининг тобора ортиб бораётгани, улар жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий соҳаларига сезиларли таъсир ўтказаётгани айтиб ўтилди. Бугунги кунда миграция жараёнининг кучайиши ва молиявий-иқтисодий таҳликаларнинг ортиб бориши натижасида, айниқса, Европада айни муаммони бошидан кечираётган кўпмаданиятлилик муҳокама мавзусига айланди.
Самарали ривожланиш, минтақавий ва глобал ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистон учун долзарб ва муҳим ҳисобланади. Хавфсизлик, энергетика, экология, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бугунги куннинг диққат-марказида турибди. Шу муносабат билан замонавий ривожланишга доир ҳар қандай янги концепциялар кўпёқлилик, дипломатия, маданий-гуманитар ва илмий-маърифий жиҳатларга асосланиши лозимлиги, булар эса “soft power” услубининг асосий таркибий қисми экани айтиб ўтилди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини