Гулнора Каримова

Болаликнинг сеҳрли олами

2011 йил 1 июн

Болаликнинг сеҳрли олами

1 июнь куни Ёшлар ижод саройига йиғилган 300дан зиёд болажонлар, уларнинг ота-оналари «Жаҳон халқлари эртаклари” болалар кўргазмаси очилишига бағишланган катта концерт дастуридан баҳраманд бўлдилар. Концерт совға, куй ва рақсларга тўла байрам тарзида ўтди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган кўргазма Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум ва бошқа ҳамкорлар томонидан ташкил этилди. Унда пойтахтимиздаги болалар санъат мактаблари, ижодий марказлари ва тасвирий санъат студияларининг 5 ёшдан 14 ёшгача ўқувчилари мингдан ортиқ суратлари ва қўлбола буюмлари билан қатнашди, Тадбир Фонд Форум, “MEROS” Ўзбекистон антикварлари уюшмаси ҳамда Ёшлар ижод саройи томонидан ташкил этилди.

Кўргазма доирасидаги концерт дастури ҳам тадбир мавзусига монанд бўлди. Экспозицияда болаларнинг эртак ва афсоналар мавзусида ишланган асарлари қўйилган бўлса, саҳнада Янги авлод болалар ижодиёти фестивали лауреатлари, болалар ижодиёт марказлари ҳамда студиялари тарбияланувчилари жаҳон халқлари қўшиқ ва рақсларини намойиш этишди. Болалар америкалик ковбойлар, рус гўзаллари, арман маликалари, грузин йигитлари, испан сеньориталари либосларида ўз қобилиятларини намойиш қилдилар. Улар жаҳон эстрадаси хитлари, мультфильм ва болалар фильмларидаги машҳур қўшиқларни ҳам куйлашди. Шунингдек, Семирамида боғлари ва Болалик ранглари либослар тўплами намойиш этилди.

Асарлар мавзуси эртак қаҳрамонлари, афсонавий ва хаёлий жонзотлар, сеҳрли шаҳарлар. Расмларни чизишда акварель, фломастер, гуашдан фойдаланилган. Уларда ўзбек, рус, арман, грек, инглиз, немис, француз, итальян, ҳинд, швед, америка халқларига оид эртаклар қаҳрамонлари акс этган.

Расмлардан ташқари болаларнинг каштачилик, тўқимачилик, кулолчилик, ҳайкалтарошлик буюмлари, бисер, мозаика, ойна кабилардан ишланган асарлари, юмшоқ ўйинчоқлар тақдим этилади.

Кўргазмадан кўзланган мақсад жаҳон халқлари оғзаки ижоди, замирида дунё ҳақидаги илк тасаввурлар ва маънавий қадриятлар ётган, анъанавий маданиятимизнинг бир қисми бўлган эртаклар, афсона ва ривоятларга болалар эътиборини қаратишдир. Кўргазманинг вазифалари: болаларда жаҳон халқлари эртак, афсоналарини ўқишга қизиқиш уйғотиш; уларнинг бадиий ижодга бўлган эътиборини ошириш; иқтидорли болаларни кашф этиш; болаларда бошқа маданиятларга ҳурмат ҳиссини шакллантириш; болалар бадиий ижодиёт марказлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш; болалар бадиий ижоди билан боғлиқ ҳамкорликдаги лойиҳаларни фаоллаштиришдан иборатдир. Кўргазма ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди. Ҳеч бир бола совға ва эътибордан бебаҳра қолмади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Baby Халқаро болалар турнири
“Болажонлар-Ширинтойлар”: Фестивалга оз қолди
Болажонлар ва педагоглар байрами
Болалар спорт фестивали Тошкентда бўлиб ўтди
Болалар ҳайрия бали
Болалар мода фестивали - яна бир йил оша
Болаларга меҳр ва шодлик улашувчи байрам
Болалик шарафига ҳайрия
Болалик ва мода фестивали
Экопарк очилиши - болалар ва катталар қувончи!
Эртаклар оламига марҳамат!
Нафосат ва спорт байрами
Ойлик диққат марказида – болалар!
Самуэль Это`О фонди билан Англашув меморандуми
Хайрия бали: болаларга қувонч улашиш бахти!
«Янги авлод -2009» - ёрқин юлдуз ва “юлдузча”лар байрами!
«Янги авлод-2010» — янги уфқлар сари
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup