2011 йил 25 апрел

25 апрель куни пойтахтимиздаги Миллий санъат маркази саҳнасида Фонд Форумнинг ҳар бир инсон ҳаётининг сеҳрли даври - болалик аталмиш беғубор дунё вакиларига бағишланган кенгқамровли йирик лойиҳаларидан бири ўтказилди. “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнер ва модельерлар уюшмаси билан ҳамкорликда ҳар йили ўтказиладиган мазкур фестивалда 3 дан 16 ёшгача бўлган моделлар 33 нафар дизайнернинг турли услубда яратилган 27 та тўпламни намойиш этишди. “Болажонлар-Ширинтойлар 2011” фестивали ғолиблари ва 3-4 яшар 14 нафар ёш моделларни “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси Мувофиқлаштириш кенгаши раиси Гулнора Каримова қутлади.
Бундан ташқари, фестиваль доирасида куннинг биринчи ярмида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида болалар либосларини яратиш ва лойиҳалаштиришнинг ўзига хосликларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуман доирасида ёш олимлар, аспирант ва талабалар болалар либосларининг лойиҳалаштирилишини мукаммаллаштиришга бағишланган маърузалар билан иштирок этишди.
Kanishka, “Дома стиля” дизайнери, “Болажонлар-ширинтойлар” болалар модаси фестивали ҳакамлар ҳайъати аъзоси:
- “Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода фестивали дунёда ўхшаши йўқ, ноёб лойиҳадир. Ҳали 12-13 ёшга тўлмаган дизайнерларнинг либосларини кийган жажжи болакайларни томоша қилиш барчага завқ бағишлайди. Ёш дизайнерларга катта саҳнага чиқиш ва ўз қобилиятларини ривожлантириш имконини берадиган йирик лойиҳа ташкил этганлари учун Фонд Форум ва “Осиё рамзи” уюшмасига миннатдорлик билдираман.
Фестивалда таниқли ўзбек дизайнерлари билан бир қаторда ёш модельерларнинг ижод намуналари намойиш этилди. Фонд Форумнинг “Эски шаҳар” болалар ижодиёти маркази тарбияланувчиларининг ўз тўпламлари билан ҳамда модель сифатидаги иштирокини алоҳида тилга олиш даркор. Шунингдек, “Колибри” арт бюроси, «Paradise», «Baby Style» мода мактаблари вакиллари ҳам қатнашдилар.
Намойиш бир неча бўлимларга ажратилган. Биринчи бўлимда жажжи болажонлар, пастки синф ўқувчилари учун либослар намойиш этилди. Иккинчи бўлим ўсмирларга бағишланган. Байрамлар учун, кундалик либослар ҳамда турли мавсумлар учун энг сўнгги урфдаги либослар айнан мана шу бўлимда тақдим этилди.
Якуний бўлимда байрамона либослар тақдим этилди. Либосларнинг барчаси синчковлик билан ўрганилган образ, аксессуарлар ва умумий саҳна билан ажралиб турарди. Шу куни саҳнага чиққан болалар ўзларини тутиши, саҳнадаги актёрлик маҳорати била ота-оналари, ўқитувчиларини ҳайратга солишди.
Тадбирнинг концерт дастурида Фонд Форумнинг “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатлари, Рашид Ҳолиқов ва Жаҳонгир Позилжонов мухлислар кайфиятини кўтаришди.
“Болажонлар-Ширинтойлар 2011” болалар модаси фестивали лауреатлари:
«Болажонлар-Ширинтойлар» болалар модаси фестивали дунёда ўхшаши бўлмаган ноёб лойиҳа, бир вақтнинг ўзида ҳам байрамона тадбир, ҳам илмий форум бўлиб, унга бир йил мобайнида тайёргарлик кўрилади. Бугунги кунга келиб Фестиваль болалар модаси саноатини ривожлантириш, ёш дизайнерлар, мода мактаблари, ижодкор болаларни қўллаб-қувватлаш соҳасида муҳим тадбирга айланиб улгурди. Лойиҳа модельерлар ва ёш моделлар орасида янги номларни кашф этиб, болалар либослари яратувчилари ва ишлаб чиқарувчилари ўртасида алоқаларни кенгайтириш, болалар модасида янги йўналишларни яратишга туртки бўлмоқда.
Фестиваль 3 босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда маълум номинациялар бўйича либос тўпламлари эскизлари саралаб олинади. Эскизлар қуйидаги номинациялар бўйича қабул қилинади: «School style» - мактаб ва спорт либослари; «Туморча» - миллий услуб; «Болалар байрами» - карнавал ва байрам либослари; «Изланиш» - авангард услубидаги моделлар; «Кундалик учун» - кундалик либослар; «Аёллик бахти» - бўлажак оналар учун либослар. Иккинчи босқичда тайёр тўплам барча аксессуар ва деталлар билан тақдим этилиши лозим. Учинчи босқич – якуний гала-намойиш.
Мавзу бўйича янгиликлар
Baby Халқаро болалар турнири