2010 йил 11 май

Болаларча беғуборлик ва ёрқинликни тараннум этувчи Болажонлар-ширинтойлар фестивали кичкинтой моделлар ва улар учун яратилган бетакрор либослари тақдим этди. Дизайн ва мода соҳасида бошқа лойиҳалар (Style.uz санъат ҳафталиги ва иллий либослар фестивали) қаторида ушбу фестиваль ташкилотчиси Гулнора Каримова барча иштирокчиларни табриклади.
Фестиваль ҳар йили Фонд Форум ва «Осиё рамзи» модельерлар ассоциацияси томонидан ўтказилади. Кўрик ва гала-намойишдан ташқари тадбир дастурига анъанага айланиб улгурган модель ва эскизлар танлови, болалар либосларини лойиҳалаштириш ва яратишнинг ўзига хосликларига бағишланган илмий-амалий анжуман, миллий қўғирчоқлар кўргазмаси сингарилар киритилган. Фестивалда таниқли ўзбек дизайнерлари билан бир қаторда ёш модельерлар ҳам иштирок этишади, лойиҳа доирасида талаба-дизайнерларга катта кўмак кўрсатилади.
«Болажонлар-Ширинтойлар-2010» Фестивали бу - 48 нафар дизайн ва 41 тўплам (болалар, ўсмирлар, бўлажак оналар учун), 180 нафар 3 дан 16 ёшгача кичкинтой моделлар (асосан Колибри арт бюроси, «Paradise», «Baby Style», мода мактаблари, Эски шаҳар болалар ижодиёти маркази сингари мода уйлари тарбияланувчилари), Форум Юниор Спорт мажмуасининг ёш спортчиларининг шоу-чиқишлари, шунингдек, илмий анжуманнинг 100 нафардан ортиқ иштирокчилари - олимлар, профессорлар, ёш тадқиқотчилар, аспирантлар ва и магистрантлардир.
Мавзу бўйича янгиликлар
Baby Халқаро болалар турнири