2010 йил 1 июл

2010 йилнинг 1 июль куни Тошкентдаги Япон боғида йиллик “Болалик шарафига” ҳайрия бали ўтказилиб, унинг асосий мақсади – оналик ва болаликни мухофаза қилишга қаратилган ижтимоий-ҳайрия лойиҳаларни ривожлантириш учун маблағ тўплаш, болаларнинг ижодий иқтидорларини кашф қилиш ва қўллаб-қувватлашдир. Бу йили у бал мобайнида ҳайрия кимошди савдоси ташкил этилиб, унда ўзбек эстрада юлдузлари Рашид Холиқов ва Шаҳриер, «Ева» ҳамда «Мадина» дўконлари, шунингдек, Гулноранинг лотлари кимошди савдосига қўйилди. Бу йилги аукциондан тушган маблағ “Аёллар кенгаши” РЖБ томонидан Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси, UNDP ва UNICEF кўмагида ўтказиладиган “Тинчлик куни” лойиҳасини амалга ошириш учун сарфланади.. Жисмоний имкониятлари чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказиладиган ушбу тадбир 2010 йил 21 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Бал учинчи маротаба ўтказилаётган бўлиб, бу йили у Болаларни ҳимоя қилиш кунидан кейинги бир ой мобайнида ўтказилган болаларга қаратилган қатор тадбирларнинг ёрқин якунига айланди.. Бутун июнь мобайнида Гулнора Каримова ташаббуси остида Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси ҳамкор лар билан биргаликда “31 кун” рамзий акцияси доирасида Меҳрибонлик уйлари ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга алоҳида эътибор қаратилган қатор тадбирларни ўтказишди.
Ҳайрия бали “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси томонидан Фонд Форум, “Bella Terra», «Жаннат Макон», «Baby Terra», журналлари, TV «Марказ» телеканали, Тошкент шаҳри ҳокимияти кўмаги остида ўтказилди. Шунингдек, лойиҳа ўтказилишига «Сакура лойиҳа» санъат студияси, «Sлеunday» ҳордиқ ва кўнгилочар машғулотлар агентлиги, «ALS Family» ва «Eventa» байрамлар ўтказиш бўйича компаниялари, пойтахтимиздаги хусусий мактаб ва болалар боғчалари («Олтин Қанот», «Сеҳриё», «Александр» академияси, «Уникум», «Бек Кичкинтой»), «Geomax» компанияси ва «Demir» супермаркети ўз ҳиссасини қўшди.
Лойиҳанинг аҳамияти шундан иборатки, тушган маблағларнинг барчаси ижтимоий заиф болаларга, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга сарфланади. 2008, 2009 йиллари ўтказилган баллар натижаси ўлароқ “Аёллар кенгаши” РЖБ бутун мамлакатимиз бўйлаб 52 та болалар уйларига мактаб анжомлари, спорт ва иссиқ кийим-бош, қишки пойабзал, маиший техника ва озиқ-овқатлар топширди. Ҳаммаси бўлиб лойиҳа доирасида 3 минг нафардан ортиқ болалар қамраб олинди.
Ушбу Ҳайрия бали давомида тўпланган маблағлар қуйидагиларга сарфланади:
Бу йили лойиҳа болалар ва ота-оналарга нафақат меҳмон бўлиш, балки тадбирнинг бевоста иштирокчисига айланишлари мумкин. Шу тариқа 3 дан 15 ёшгача бўлган болалар учун қуйидаги танловлар ўтказилади: «Услубли болалар», «Диско раққоси», «Мен куйлай оламан!», «Мен - мухбирман», «Мен - кўзбўямачиман», «Биз чизамиз», «Мен - фотомоделман». Бал давомида танловларга тайёргарлик кўришга актерлик маҳорати мутахассислари, хореографлар, кўзбўямачилар, эстрада юлдузлари, “Келажак овози” ЁТМ фаоллари ёрдам беришади. Тадбирда таниқли эстрада юлдузларидан Рашид Ҳолиқов, Шаҳриёр, Райхон кабилар иштирок этишади.
Халқаро тинчлик куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1981 куни таъсис этилган. 2001 йили янги резолюция қабул қилинган бўлиб, унга кўра ҳар йили 21 сентябрь куни зўравонликка қарши кураш, ер курраси аҳолисига тинчлик ва унга эришиш йўллари ҳақидаги маълумот ва тажрибалар билан ўртоқлашишкуни сифатида эътироф этиладиган бўлди. Бизнинг мамлакатимизда мана, учинчи маротаба 21 сентябрь куни дўстлик футбол ўйинлари ўтказилиб келинмоқда. Худди шундай беллашувлар жаҳоннинг 156 мамлакатида ягона “Бир кун — бир марра” шиори оситида ўтказилади.
Мавзу бўйича янгиликлар
Baby Халқаро болалар турнири