Гулнора Каримова

Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада

2011 йил 19 декабр

Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада

19 декабрь куни “Истиқлол” саройида болалар санъатини қўллаб-қувватлаш бўйича энг йирик лойиҳа — “Янги авлод-2011” болалар ижодиёти фестивали гала-концерти бўлиб ўтди. Фонд Форум улкан лойиҳасининг 613 нафар жажжи лауреатлари “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, “Аёллар кенгаши” РЖБ ҳамда Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондининг ижтимоий ва грант лойиҳалари ғолиблари билан бирга тақдирландилар. Шу куни 30 нафар тадбиркорга ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш учун, 12 та ҳудудий нодавлат ташкилотга ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун грантлар топширилган бўлса, қорақалпоғистонлик мактаб директори Тамара Қаллиқиличева “Йил аёли-2011”га айланди, 5 та қишлоқ тиббиёт пункти муқобил энергия манбалари ўрнатиш учун сертификатга эга бўлди ҳамда “Фермер аёллар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастури” доирасида 14 нафар аёл “Замонавий ўзбек қишлоқ аёли” танлови натижаларига кўра тақдирланди. Барча лойиҳалар ғолибларини Фонд Форум, ИТҚФ, “Меҳр нури” жамғармаси ва “Аёллар кенгаши” РЖБ асосчиси профессор Гулнора Каримова ва бошқа машҳур жамоат арбоблари қутлашди.

Мана, саккиз йилдирки, “Янги авлод” талқинига кўра, юртимизнинг энг иқтидорли болалари Муножат Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова, Ҳосила Раҳимова, Рухшона, “Божалар” ва “Зарба” гуруҳлари сингари ўзбек эстрада юлдузлари билан бир саҳнада куйлашади, рақс тушиб, ўз маҳоратларини намоён этишади. Анаънага кўра, концерт болалар ижодиётининг барча қирраларини акс эттирди. Турфа қўшиқлар, доирачилар чиқишлари, классик ва миллий чолғулар ижроси, академик (опера) ҳамда анъанавий (мақом) ижро, бетакрор рақслар концерт дастуридан ўрин олди. Барча иштирокчилар диплом ва совринларга эга бўлишди. Шунингдек, ёш рассомлар ва шоирлар ҳам муносиб тақдирландилар.

Шу куни “Меҳр нури” жамғармасининг “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” ҳамда “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастурлари ғолиблари ҳам “Истиқлол” саройи саҳнасига чиқдилар. Бу йил ҳар иккала дастур бўйича грант суммаси ошгани маълум бўлди. Оилавий тадбиркорлик бўйича 15 нафар аёлнинг ҳар бири 1,5 млн. сўмлик грантни қўлга киритган бўлса, яна ўз фаолиятини эндигина бошлаган 15 нафар тадбиркор ва фермерлар 2,5 млн. сўмлик 15 та грантни қабул қилиб олдилар.

Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондининг “Ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури” натижалари ҳам сарҳисоб қилинди. Унинг доирасида вилоятлардаги 12 та нодавлат ташкилотга умумий ҳисобда 31 млн. сўмлик грант тақдим этилди. Бу дастурнинг иккинчи босқичи бўлиб, биринчиси шу йилнинг июнь ойида ўтказилганди.

Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондининг “Замонавий ўзбек қишлоқ аёли” танлови ғолиблари 14 номинация бўйича саралаб олинди. Танлов “Фермер аёллар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастури” доирасида ўтказилаётган бўлиб, бу йил 789 нафар аёлга ИТҚФ ҳамкорлар билан биргаликда умумий ҳисобда 10,6 млрд. сўмлик микрозаёмлар топширди.

Қуёш ва шамол энергияси асосида ишловчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа кичик ижтимоий объектларда модуль тизимларини ўрнатиш орқали қайта ишланган энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этишга қаратилган лойиҳа ИТҚФ ва Фонд Форумнинг ҳамкорликдаги ташаббусидир. Бу йил 5 та қишлоқ тиббиёт пунктига шундай ускуналарни ўрнатиш учун сертификатлар топширилди. Улар: “Фозилмон” ҚВП, Хонобод тумани, Андижон вилояти; “Музбулоқ” ҚВП, Бахмал тумани, Жиззах вилояти; “Жонбулоқ” ҚВП, Қўшробод тумани, Самарқанд вилояти; “Ўзбекистон” ҚВП, Чортоқ тумани, Наманган вилояти; “Мулик” ҚВП, Тахтакўпир тумани, Қорақалпоғистон Республикаси.

“Аёллар Кенгаши” республика жамоат бирлашмаси томонидан “Йил аёли” анъанавий миллий танловининг бош соврини — “Matiz” автомобили калитини Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси профессор Гулнора Каримова қорақалпоғистонлик мактаб директори Тамара Қаллиқиличевага инъом этди.

Барча тақдирлаб бўлингач, олқишлар садоси остида лауреатлар залда тўпланишди. Уларнинг барчасини бир саҳнага сиғдириб бўлмасди. Фестивалнинг жажжи ғолиблари саҳнада қатор тизилишди, уларни бир қисми залдан туриб, тенгдошларини қўллаб туришди. Ушбу болажонлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийлари кейинги йилларда “Янги авлод” лойиҳаси қандай совғалар тайёрлаб қўйгани, қандай ноёб истеъдод эгаларини кашф этишини интизорлик билан кутмиб қолишади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Яна бир эътироф
«Янги авлод -2009» - ёрқин юлдуз ва “юлдузча”лар байрами!
«Янги авлод-2010» — янги уфқлар сари
Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди
Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда
“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
Билим юртларини қўллаб-қувватлаш
Фермер аёлларга қўмак
Грантлар, автомобиль ва муқобил энергия манбалари. 6 лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Ҳунарманд сулолаларга кўмак
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар
Жамоат ташкилотларини қўллаб
ННТлар лойиҳалари учун грантлар
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup