Гулнора Каримова

Болалар спорт фестивали Тошкентда бўлиб ўтди

2010 йил 30 июн

Болалар спорт фестивали Тошкентда бўлиб ўтди

Учинчи бора бўлиб ўтаётган “Кичкинтой” («Baby») Халқаро болалар бадиий гимнастикаси турнири 160 нафар Ўзбекистон ва Қозоқистонлик ёш гимнасткачи қизларни Тошкентга йиғди. Фонд Форум, «Форум Юниор Спорт» болалар спорт мажмуаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган лойиҳа энг ёш гимнасткачиларни қўллаб қувватлайди, хамда уларга маҳоратларини “катта гилам”да намойиш этиш имкониятини яратади. Лойиҳа муаллифи, Гулнора Каримова, спорт фестивалининг барча иштирокчиларни совғалар билан тақдирлаган холда турнирни якунлади.

Фестиваль Умумроссия бадиий гимнастикаси федерацияси президенти, Халқаро гимнастика федерациясининг (FIG) бадиий гимнастика бўйича техник комитети вице-президенти Ирина Винернинг видеоолқиши билан бошланди. Фестивалда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Бухоро, Жиззаҳ, Нукус, Самарқанд, Фарғона ҳамда Қозоғизистондан келган гимнастикачи қизлар иштирок этдилар. Хаммаси бўлиб 47та чиқиш намойиш этилди.

Илк маротаба лойиҳа 2008 йилнинг июнь ойида ўтказилган бўлиб, унда Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистондан 170 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишганди. 2009 йили турнирда 150 нафардан ортиқ спортчи-қизлар иштирок этган.

Бу йил турнир фестивал тариқасида ўтиб, барча иштирокчилар турли совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек ёш қатнашчиларни тақдим этган 14 мактабга маҳсус совғалар берилди. Турнир очиқ тарзда бўлиб ўтади. Бунда иштирокчилар ўз чиқишлари шаклини имкон қадар эркин танлашлари учун имконият яратилади. Уларга спорт анжомлари, мусиқа ёки либослар танлаш бўйича деярли ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди.

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда бадиий гимнастика Ўзбекистонда тобора оммалашмоқда. Бугунги кунда спортнинг ушбу тури билан республикамиз бўйлаб 10 000 нафар қиз шуғулланяпти. Тошкент ва вилоятлар бўйлаб бадиий гимнастика бўйича спорт марказлари очилган. Улар орасида “Форум Юниор Спорт” Болалар спорт мажмуасини алоҳида таъкидлаш мумкин. Бу ерда ёш спортчилар бадиий гимнастика, ушу ва бошқа спорт турларини бўйича мамлакатнинг етакчи мураббийлари билан бепул шуғулланадилар.



Мавзу бўйича янгиликлар

Baby Халқаро болалар турнири
“Болажонлар-Ширинтойлар”: Фестивалга оз қолди
Болалар ҳайрия бали
Болалар мода фестивали - яна бир йил оша
Болаларга меҳр ва шодлик улашувчи байрам
Болалик шарафига ҳайрия
Болалик ва мода фестивали
Болаликнинг сеҳрли олами
Эртаклар оламига марҳамат!
Нафосат ва спорт байрами
Ойлик диққат марказида – болалар!
Самуэль Это`О фонди билан Англашув меморандуми
Хайрия бали: болаларга қувонч улашиш бахти!
«Янги авлод -2009» - ёрқин юлдуз ва “юлдузча”лар байрами!
«Янги авлод-2010» — янги уфқлар сари
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup