2011 йил 10 март

“Болажонлар-Ширинтойлар” болалар мода фестивалида иштирок этиш учун аризалар қабули 10 март куни ўз ниҳоясига етди. Фестиваль ҳар йили Фонд Форум ҳамда Гулнора Каримова раислиги остидаги “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан ўтказилади. Фестивалнинг гала-намойиши 25 апрель куни пойтахтимиздаги Миллий санъат марказида бўлиб ўтади.
Болалар мода саноатини ривожлантириш, ёш дизайнерлар, мода мактабларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу лойиҳа дизайнер ва ёш моделларни кашф этиш, болалар либослари яратувчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш, болалар модаси соҳасини ривожлантиришга қаратилган.
Фестиваль 3 босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда маълум номинациялар бўйича либос тўпламлари эскизлари саралаб олинади. Эскизлар қуйидаги номинациялар бўйича қабул қилинади: «School style» - мактаб ва спорт либослари; «Туморча» - миллий услуб; «Болалар байрами» - карнавал ва байрам либослари; «Тадқиқот» - авангард услубидаги моделлар; «Кундалик учун» - кундалик либослар; «Аёллик бахти» - бўлажак оналар учун либослар.
Тайёр тўплам барча аксессуар ва деталлар билан тақдим этилиши лозим. Мазкур босқични 2011 йилнинг 30 март куни ўтказиш режалаштирилмоқда.
Учинчи босқич – финал босқичи. 2011 йил 25 апрель куни Миллий санъат марказида Фестиваль ғолибларининг якуний гала-намойиши ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Мавзу бўйича янгиликлар
Baby Халқаро болалар турнири