2009 йил 4 август

Ўнта маънавий маърифий билим юртлари Гулнора Каримова томонидан бошқарилувчи Меҳр нури жамоат жамғармасининг бепул ноёб ўқув қўлланмалари, махсус ва бадиий адабиётлари билан тақдирланишди. Тақдирлаш маросими Бухоро шаҳрида 4 август куни ўтказилди. Шунингдек, қобилиятли 50 нафар талабаларга пуллик грантлар ажратилди.
Мамлакатимизда маърифатни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган лойиҳа доирасида ҳар бир мадрасага 120 та ноёб нашрлар топширилди.
Бухоронинг тарихий марказларидан бири бўлмиш Мир Араб мадрасасида бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида юзга яқин иштирокчи қатнашди. Улар орасида маориф, Тошкент Ислом институти, нодавлат ташкилотлар вакиллари, турли ўқув юртлари талаба ва муаллимлари бор эди.
Мамлакатимиздаги барча мадрасалар ҳамда Тошкент Ислом институти грант соҳибига айланишди.
2004 йили Гулнора Каримова томонидан ташкил этилган Меҳр нури жамғармаси ижтимоий ҳайрия лойиҳаларидан ташқари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги таълим муассасаларига кўмак ҳам кўрсатади.
Мавзу бўйича янгиликлар
Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди