Гулнора Каримова

Биенналедан Гулнорага: «Буюк ҳиссаси учун...»

2009 йил 21 октябр

Биенналедан  Гулнорага: «Буюк ҳиссаси учун...»

“Ўзбекистон санъатини халқаро майдонга олиб чиқишда кўрсатган буюк ҳиссаси учун” махсус соврин Замонавий санъат биенналесининг ёпилиш маросимида Гулнора Каримовага топширилди. Бу йили Биеннале Марказий Осиёдаги энг кенгқамровли лойиҳа - Art Week Style.uz-2009 доирасида очилди. Бу эса Биенннале иштирокчилари бўлган замонавий муаллифларга Санъат ҳафталигига келган бир қанча халқаро меҳмонларга ўз асарларини намойиш этиш имконини берди.

Биеннале доирасида 8 та бадиий кўргазма, шу жумладан, «Туркистон ишланмаси» халқаро лойиҳаси бўлиб ўтиб, унда мамлакатимизнинг 14 нафар рассоми ва голландиялик Льюке Лот иштирок этди. Бундан ташқари Санъат ҳафталиги меҳмони, австриялик мусаввир Рейнхард Бранднернинг шахсий кўргазмаси ҳам Биненнале тадбирлари орасидан жой олди. “Замонавий санъат, танлаш стратегияси” илмий анжуманида эса асосий эътибор глобаллашув ва жаҳон инқирози шароитларида замонавий санъатга таҳлилий баҳо бериш масалаларига қаратилди.

Хорижий меҳмонлар ва пойтахтимиз аҳолисининг Биеннале 2009 га бўлган қизиқиши мамлакатимизнинг нафақат бой маданий мероси, балки замонавий санъат салоҳияти билан ўзига жалб этаётганига яна бир бор далил бўлди. Биенналенинг Style.uz санъат ҳафталиги доирасида ўтказилгани эса маҳаллий ва хорижий ижодкор инсонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг янада ривож топишига замин ҳозирлаши, шубҳасиз.



Мавзу бўйича янгиликлар

Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и
“Bazar-Art 2011”: қўли гул ҳунармандларга муносиб рағбат
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
“Bazar-Art”: эътирофлар, совринлар, табриклар...
Дубайда маданият ва анъанавий санъатимиз тақдимоти
Фонд Форум тўплами кенг жамоатчилик эътиборида
«IJOD» уюшмасининг бир йиллигига бағишланган кўргазма
Ижодкорлар бирлашмаси
Марко Перего ва Катрин Мете — Style.uz санъат ҳафталигидаги ёрқин ранглар
Милий санъат инъомлари кўргазмаси
Раҳимовлар сулоласи кўргазмаси
Style.uz - 2009 Санъат ҳафталиги - маданият, санъат, мода ва ҳайрия тадбирлари
Тошкентда Мирс маданияти кунлари
Ўзбекистон навқиронлигининг рассомлик, ҳайкалтарошлик ва инсталляциялардаги акси
Ўзбекистонда немис вақти
Вақт ва Макон жумбоқлари
Илк маротаба: Халқ табобати ва пардоз воситалари халқаро кўргазмаси
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup