Гулнора Каримова

Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури

2011 йил 25 март

Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури

25 март куни Фонд Форумнинг иккита лойиҳаси натижалари ўзига хос тарзда сарҳисоб қилинди. “Bazar-Art/Баҳор 2011” безакли амалий санъат кўргазма-ярмаркаси ҳамда 2010 йилда эълон қилинган Педагогик грантларни топшириш маросимлари ўтказилди. “Bazar-Art” бу йил мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 100 дан ортиқ уста-ҳунармандларни жамлади. Педагогик грантларни топшириш маросимида эса турли ўқув юртларидан 1320 нафар ўқитувчи-муаллимлар иштирок этишди. Ҳар иккала лойиҳа лауреатларига айланган 50 нафар ўқитувчи ва 5 нафар ҳунарманд ҳамда барча иштирокчилар муаллиф Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

“Bazar-Art” га ташриф буюрганлар сони бу сафар ҳар галгидан кўпроқ бўлди. Бу эса лойиҳа ўтказилган йилларда кўргазма маҳсулотлари сифати ва турлари ошганидан далолат беради. Мухлислар талаблари инобатга олинган ҳолда “Bazar-Art” кўргазмаси яна икки кун, яъни 27 мартга қадар давом этадиган бўлди.

“Bazar-Art” кўргазма-ярмаркаси безакли амалий санъат ихлосмандлари учун иилда икки маротаба ўтказилади. Мазкур кўргазма-ярмарка анъанавий ва замонавий амалий санъат соҳасидаги ижодий салоҳиятни юзага чиқариш, ушбу соҳадаги ахамиятли ўзгариш ва янгиликлар билан кенг жамоатчиликни таништириш, ижодкор сулолалар ва истеъдодли ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий меросимизни асраб-авайлашга қаратилган. Унда каштачилик, тўқимачилик, тикувчилик маҳсулотлари, турли хомашёлардан ўйиб ишланган, нақш туширилган буюмлар, кулолчилик, заргарлик маҳсулотлари ва бошқалар санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилади.

Ҳунарманд ҳам бир муаллим. Ўз касб-кори сир-асрорларини шогирдларига етказади. Шу боис ҳам Фонд Форумнинг Педагогик грантлар дастури ғолибларини тақдирлаш маросимининг айнан шу куни ўтказилиши бежиз эмас. Педагогик грантлар дастурининг мақсади эса ўқитувчилик фаолиятини янада ривожлантириш учун ҳисса қўшиш, таълим бериш усулларини мукаммаллаштириш, шунингдек, ижодий изланишларга туртки бериш, халқ таълими тизими педагогларини ойлик ва бир маротабалик грантлар билан тақдирлаш орқали моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборат.

Грантлар уч йўналиш бўйича тақдим этилади. Биринчи йўналиш умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Иккинчи йўналиш академик лицейлар, коллеж, олий ўқув юртлари муаллимларини рағбатланитиришга қаратилган бўлса, учинчи йўналиш илмий тадқиқотчилар — аспирантлар, изланувчилар, докторантлар, кафедра мудирлари, деканлар, проректорларни қамраб олади. Ўтган олти йил мобайнида унда мамлакатимиз бўйлаб 4 000 дан ортиқ ўқитувчи-муаллимлар иштирок этишди.

Анъанага кўра, тадбир доирасида йиғилганлар учун концерт дастури ҳавола этилиб, эстрада хонандалари Зулайҳо Бойхонова, Озодбек Назарбеков, Абдулла Шомағрупов, Зиёда, Сардор Раҳимхон ҳамда “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатлари — “Тантана” гуруҳи ғолибларни ўз мусиқий чиқишлари билан муборакбод этишди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди
Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда
“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Билим юртларини қўллаб-қувватлаш
Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
Фермер аёлларга қўмак
Грантлар, автомобиль ва муқобил энергия манбалари. 6 лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Ҳунарманд сулолаларга кўмак
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар
Жамоат ташкилотларини қўллаб
ННТлар лойиҳалари учун грантлар
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup