Гулнора Каримова

Баҳор-ёз-2010: ўзбек дизайнерларининг бетакрор асарлари

2010 йил 12 май

Баҳор-ёз-2010: ўзбек дизайнерларининг бетакрор асарлари

Guli 20 та моделдан иборат янги либослар тўплами Guli заргарлик буюмлари май ойида Дом Стиля томонидан ўтказилган баҳор-ёз-2010 дефилеси мобайнида Тошкент куранлари - Вақт маркази мажмуасида тақдим этилди. Ғарбона мода соҳаси мутахассислари ҳам иштирок этган ушбу намойиш меҳмонлари Guli тўпламини хашаматли дея баҳолашди. Моделларнинг ўзига хослиги, миллий матолар (шойи, ипак, атлас ва бошқалар)нинг юқори сифатлилиги ҳамда уларнинг замонавийлаштирилиши, шунингдек, кашталарда миллийлик ва замонавийликнинг уйғунлашганилиги, набойка, безакли кўзмунчоқлар, ипак ва трикотаж матоларга берилган ишланмалар тўпламнинг асосий устунликларидир. Муаллифлик аксессуарлари, пойабзал ҳамда Guli тўпламидаги ноёб заргарлик буюмлари тўпламдаги ҳар бир либосга мукаммаллик бахш этган.

Намойишдаги хорижий меҳмонлар орасида италиялик дизайнер графиня Марта Марзотто, нинг машҳур сураткашлари Италии Массимо Гатти («Vanity Fair») ва Кохли Эдвард Лукас («Io Donna»), ELLE журнали бош муҳаррири Елена Сотникова (Россия), Санкт-Петербургдаги HFS НУ директори Надежда Кожевникова ва Россия, Бельгия, АҚШдан келган меҳмонлар, Ўзбекистондаги дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакилларини учратиш мумкин эди.

Меҳмонлар дизайнерларимизнинг меҳнати самарасига юқори баҳо беришди: «Ниҳоятда гўзал, кумуш, олтин ва ёғоч ўймакорлиги маҳсулотларининг бетакрор уйғунлиги!» - дея таъриф берди Guli тўпламидаги билагузуклардан бирига графиня Марта Марзотто.

Шунингдек, дефиледа Дом Стилянинг 12 нафар ёш дизайнерлари иштирок этишди. Улар намойишнинг Бошқачасига деб номланаган илк қисмида ўз тўпламларинин намойиш этишди. Дефиленинг ушбу қисмида prеt-a-porte услуби етакчиликни қўлга киритиб, у ипак, шифон, трикотаж ва анъанавий матоларнинг турли кўринишлардаги аксини намён этди.



Мавзу бўйича янгиликлар

“Дом стиля” етти ёшда!
“Дом Стиля”: ёш дизайнерлар тавсия қилади
«Guli for Chopard» заргарлик тўплами
GULI либослари Нью Йоркдаги мода намойишида
Guli presents "STYLE.UZBEKISTAN"
«GULI» томонидан махсус безатилган «FABERGЕ» кечаси
Guli заргарлик тўплами Москвада намойиш қилинди
Гулнора GULI брендини Базелда тақдим этди
Москвада ўзбек маданияти кечаси – асл қадриятлар тараннуми
New York Mercedes-Benz Fashion Week доирасида GULI Collections Баҳор-Ёз-2012 намойиши
“Россия гўзали-2012” танлови иштирокчилари GULI либосларида
Russian Fashion Weekда GULIдан Баҳор-ёз 2010 тўплами
Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги
Илк маротаба: Халқ табобати ва пардоз воситалари халқаро кўргазмаси
Монсеррат Кабалье GULI тақдимотида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup