Гулнора Каримова

Baby Халқаро болалар турнири

2009 йил 2 июн

Baby Халқаро болалар турнири

Болалар спортига алоҳида эътибор ажратиб келаётган Гулнора Каримова ёш спортчилар учун мусобақа ташаббускори ва ташкилотчисига айланди. Фонд Форум томонидан ўтказилган Baby Халқаро болалар турнири бу йилдан бошлаб расмий мақомга эга бўлди. Уни ташкил этишга жамғармага Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон бадиий гимнастика федерацияси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмаклашди.

Бу гал ҳам «Универсал» спорт саройида ўтказилган турнир доирасида Ўзбекистоннинг турли вилоятларида жойлашган махсус спорт мактаблари ва «Форум юниор спорт» каби пойтахтимизда жойлашган спорт мажмуалари вакиллари ўз иқтидорини намойиш қилишди.

Турнир уч йўналишда ташкил этилган бўлиб, булар - хореография, гимнастика ва спорт рақсларидир. Мусобақалар очиқ тарзда ўтказилиб, иштирокчиларга чиқиш шакли, предметлар, либос ёки мусиқа танлаш борасида ҳеч қандай чекловлар қўйилмади. Улар ўз чиқишларини соло, дуэт, трио, квартет ёки гуруҳларда тақдим этишлари мумкин бўлди.

Мусобақаларда, шунингдек, россиялик ёш спортчилар ҳам иштирок этищди. Ҳакамлар ҳайъати сафида эса юртимизда хизмат кўрсатган мураббийлар орасида россиялик бадиий гимнастика бўйича кўп карра Жаҳон ва Олимпиада чемпиони Оксана Чусовитина ҳам иштирокчиларни баҳолади.

Лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, бу - нафақат болалик байрами, балки аввал профессионал саҳнада ижодини намойиш этиш имкониятига эга бўлмаган ёш иқтидор эгалари учун ноёб имкониятдир. Турнир унинг иштирокчилари учун катта спорт оламига қўйган биринчи муҳим қадамга айланди, деб айтиш мумкин. Тадбир якунида ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланишди. Бироқ ташкилочилар уларнинг келгуси ижодий ва профессионал ўсишига кўмаклашишда давом этади.



Мавзу бўйича янгиликлар

“Болажонлар-Ширинтойлар”: Фестивалга оз қолди
Болажонлар ва педагоглар байрами
Болалар спорт фестивали Тошкентда бўлиб ўтди
Болалар ҳайрия бали
Болалар мода фестивали - яна бир йил оша
Болаларга меҳр ва шодлик улашувчи байрам
Болалик шарафига ҳайрия
Болалик ва мода фестивали
Болаликнинг сеҳрли олами
Экопарк очилиши - болалар ва катталар қувончи!
Эртаклар оламига марҳамат!
Нафосат ва спорт байрами
Ойлик диққат марказида – болалар!
Самуэль Это`О фонди билан Англашув меморандуми
Хайрия бали: болаларга қувонч улашиш бахти!
«Янги авлод -2009» - ёрқин юлдуз ва “юлдузча”лар байрами!
«Янги авлод-2010» — янги уфқлар сари
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup