Гулнора Каримова

Аёл ҳақида қўшиқ

2011 йил 5 март

Аёл ҳақида қўшиқ

5 март куни Тошкент давлат мусиқали комедия (Оперетта) театрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан концерт дастури намойиш этилди. 400 дан ортиқ аёллар таклиф этилган мазкур ёрқин ва қизиқарли тадбир Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Меҳр нури” ҳайрия жамғармаси ҳамда "Аладдин” эстрада студияси томонидан ташкил этилди.

Ташкилотларнинг грант лойиҳалари иштирокчилари — ўқитувчилар, тадбиркор аёллар, фермер ва хунармандлар концерт дастурида қатнашиш учун таклиф этилди.

“Алладин” гуруҳининг 6 дан 25 ёшгача бўлган истеъдодли аъзолари ўзларининг ранг-баранг чиқишларини йиғилганлар эътиборига ҳавола этишди. Сўнгги йилларда студиянинг 9 нафар тарбияланувчилари “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалининг лауреатларига айланишган, 38 нафари эса турли халқаро танловларда зафар қучишган бўлиб, шунингдек, болалар пойтахтимизда ўтказилган “Орзулар ороллари” ҳамда “Уйда ёлғиз ўзлари” каби мюзиклларда муваффақият билан иштирок этишган.

Шу билан бирга аёлларни байрам билан қутлаш учун ташриф буюрган Райҳон, “Божалар” гуруҳи, Самандар, Сардор Раҳимхон, Мурод Ражабов, Рухшона, “Дурдона” гуруҳи каби ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари ҳамда Муқимий номидаги мусиқали драма ва комедия театри актёрлари ўзларининг мусиқий совғалари билан меҳмонлар кўнглини кўтаришди.

Бундан ташқари 7 ва 8 март кунлари Фонд Форум, “Меҳр нури” жамғармаси,”Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси ва унинг жойлардги бўлимлари ижтимоий кўмакка муҳтож 600 дан ортиқ аёлга байрам муносабати билан манзилли ёрдам қўлини чўзишни режалаштирган.



Мавзу бўйича янгиликлар

Большой ва Мариин театрлари солистлари Тошкентда
Француз артистларининг Ўзбекистондаги гастроллари
Кўҳна мақомлар жозибаси
МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестри Тошкентда
M&TVA 2009 йилнинг энг кучлиларини тақдим этади
M&TVA-2010. Йилнинг энг сара арбоблари тақдирланди
Мустақилликка бағишланган концерт
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Владимир Спиваков ва МДҲ мамлакатлари ёш истеъдодлари пойтахтимизда
Халқаро мусиқа фестивали Тошкентда ўтказилди
Ёш ўзбек пианиночиси Москвадаги фестиваль иштирокчиси
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup