Гулнора Каримова

“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги

2011 йил 1 май

“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги

“Асрлар садоси-2011” анъанавий маданият фестивали маърифий-маънавий соҳага ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Фонд Форум томонидан нашр этилган “Ўзбекистон обидаларидаги дурдона битиклар” китоби тақдимоти фестивалнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлди. 1 май куни Бухоронинг “Жуйбори Калон” мадрасасида ўтказилган тақдимотда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, диний ўқув муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчилари, Бухоро вилояти дин соҳаси вакиллари, мамлакатимиздаги турли мадрасалар талабалари иштирок этди. Тақдимот доирасида Меҳр нури” жамғармаси Жамоатчилик кенгаши раиси Гулнора Каримова диниий билим юртларнинг 50 нафар иқтидорли талабаларига грантлар ҳамда ўнта ислом ўқув муассасаларига ҳолис ёрдам тариқасида моддий техник воситалар тақдим этди.

Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маориф ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири, адабиётшунос олим Султонмурад Олим, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Шайх Абдулализ Мансур сўзга чиқиб, замонавий жамиятда ҳайрия ишларининг роли ҳақида тўхталишди. Архитектура эпиграфикаси ҳамда “Ўзбекистон обидаларидаги дурдона битиклар” китобининг яратилиши ҳақида Мир Араб мадрасаси мударриси, хаттот Абдулғофур Раззоқ Бухорий ҳамда Бахоуддин Нақшбандий номидаги ёдгорлик мажмуаси илмий ҳодими Комилжон Раҳимов сўзга чиқишди.

Ўзбекистон обидаларидаги дурдона битиклар” китоби яратилиши ҳақида илк маротаба “Асарлар садоси-2010” доирасида 2010 йил 9 май куни Хива шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон маданий мероси: хаттотлик санъати ва архитектура эпиграфикаси” илмий анмжуманида тилга олинган эди. Битик сўзи, одатда, китоблар, қабрлар ва, айниқса, меъморий обидалар (идиш-товоқлар, либослар, сўзана ва бошқалар)даги барча хаттотлик ёзувларига нисбатан қўлланилади. Қатор олимларнинг таъкидлашларича, Шарқ обидаларидаги битиклар энг кам ўрганилган соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис Фонд Форум ташаббуси билан бир гуруҳ ўзбек олимлари Бухоро, Самарқанд, Термиз, Хива ва Қаршидаги меъморий обидалар ёзувларини узоқ ва машаққатли меҳнат натижасида замонавий тилга ўгиришга муваффақ бўлишди.

Маҳаллий олимларимиз томонидан мамлакатимиздаги бутун дунёга машҳур қадимий обидалардаги бир қанча ёзувлар синчковлик билан ўрганилиб, бир тизимга туширилди. Ўрта асрларга оид ноёб иншоотларни аждодларимизнинг бизга қолдирган хаттотлик ёдгорликлари сифатида ҳам қабул қилишимиз мумкин. Ушбу тарихий ёзувлар, қабрларга битилган номалар нафақат хаттотлик наъмуналари, балки адабий ёдгорликлар ҳамдир. Қатор олимларнинг фикрига кўра, ёдгорликлардаги битиклар ташвиқот бўлиш билан бирга кейинги авлодларга ёзувларни етказиш мақсадини ҳам кўзлаган.



Мавзу бўйича янгиликлар

“Асрлар Садоси-2011”: биринчи кун туҳфалари
“Асрлар садоси-2011”: Тошкент халқаро замонавий кино фестивали олдидан
“Асрлар Садоси-2011”: ёрқин тадбирларга бой иккинчи кун
«Асрлар садоси-2012»: Тупроққалъада ўтмиш жонланади!
“Асрлар садоси - 2012”: юксак қадриятлар ҳамиша эъзозда
“Асрлар садоси”: асрий анъаналарнинг замонавий қиёфаси
«Асрлар садоси»: энг анъанавий фестиваль Хоразмда бўлиб ўтди
Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Эдвард Ртвеладзе китоби
Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди
Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
Билим юртларини қўллаб-қувватлаш
Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
Фермер аёлларга қўмак
Грантлар, автомобиль ва муқобил энергия манбалари. 6 лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Ҳунарманд сулолаларга кўмак
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар
Жамоат ташкилотларини қўллаб
ННТлар лойиҳалари учун грантлар
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup