Гулнора Каримова

Аслият ва назира

2009 йил 6 сентябр

Аслият ва назира

Кўтаринкилигу хурсандликда, ғам-ташвишу тушкунликда юракка малҳам бўладиган, қалб торларини чертадиган ҳаётбахш наволар… Асрлар давомида бадиий қимматини йўқотмай, авлоддан авлодга тўкис ўтиб келаётган умрбоқий оҳанглар... Айнан шундай мусиқа Гулнора Каримова ғояси асосида пойтахтимизнинг 2200 йиллигига бағишланган “Тошкент: аслият ва назира” мусиқали дисклар тўпламижа жамланган. Фонд Форумнинг янги лойиҳаси бўлмиш ушбу альбомдаги аксарият ашуллалар илк бор рақамли форматда жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Мутаҳассислар бу ишга юқори баҳо бериб, унинг аҳамиятини 1905 йилда ўзбек мусиқасининг илк грампластинкаси ёзилгани билан қиёслашмоқда.

Мусиқий лойиҳа ўзбек санъатининг тарихи, замонавий рақамли технология туфайли қайта тикланган ўтган асрнинг энг сара наволарини тақдим этмоқда. Ушбу ноёб миллий тўплам Олтин фонддан ўрин олган бебаҳо мумтоз мусиқа ва замонавий услубга ўгирилган анъанавий ижрочилик намуналарини жамлаган.



Мавзу бўйича янгиликлар

“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги
Эдвард Ртвеладзе китоби
“Тошкент – бир шаҳар тарихи” китоби нашрдан чиқди
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup