Гулнора Каримова

Art Week Style.uz-2011: ҳайрат маконига ташриф

2011 йил 23 октябр

Art Week Style.uz-2011: ҳайрат маконига ташриф

Гулнора Каримованинг ёрқин ва қиёси йўқ ижодий муаллифлик лойиҳаси бўлмиш Art Week Style.uz санъат ҳафталиги ўзининг мўъжизакор фаолиятини бошлади. 23 октябрь куни соат 17.00 да Ёшлар ижод саройи пойтахтимизни гўзаллик, ҳайрат, орзулар маконига айлантирган анъанавий ҳафталикнинг меҳмон ва иштирокчиларига яна бир бор ўз эшикларини очди.

Интиқиб кутилган очилиш маросимини кўриш учун минглаб меҳмонлар саройга ташриф буюрди. Хорижий ва маҳаллий рассомларимиз асарларини бирлаштирган VI Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси эса Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталигини очиб берди.

Байрамга ўзгача шукуҳ бахш этган мусиқа ва рақс жамоаларининг чиқишлари бетакрор ўзбек миллий маданияти намуналарини намойиш этди. Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова, Theatre.uz-2011 халқаро театр фестивали раҳбари Наби Абдураҳмонов, Британия кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Стив Макналти ва бошқалар сўзга чиқиб, йиғилганларни бу ажойиб байрам билан қутлашди.

Биенналенинг очилиш куни бир йўла учта экспозиция томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Булар: дунё рассомчилиги дурдоналарини жамлаган Жоан Миро, замонавий испан импрессионистлари – Луис Амэр, Мартин Караль, Хорхе Нуньес асарлари кўргазмаси; россиялик рассом, фотосураткаш Игор Вишняковнинг “Кумуш аср” деб номланган шахсий кўргазмаси ва ниҳоят, “Фаберже олами” замонавий санъат халқаро кўргазмасидир.

Биенналега ташриф буюрганлар орасида санъат ҳафталигининг нуфузли меҳмонлари — Голливуд актёри Матиас Хьюз, россиялик таниқли тележурналист Андрей Малахов, “Олтин гепард” Биринчи Тошкент халқаро кинофоруми лойиҳаси иштирокчиси германиялик киношунос Ханс Шлегель, мультипликатор Андрей Хржановский, режиссёр Сергей Соловьев, тележурналист Сергей Шолохов, режиссёр Жерар Кравчик, исландиялик режиссёр Фридрик Тор Фридриксон, кинопродюсер Пегги Чао, шунингдек, Биеннале иштирокчилари бўлган рассомлар, дипломатик корпус вакиллари, ўзбек маданияти намоёндалари, ижодкор ёшлар ва бошқаларни учратиш мумкин эди.

Ёшлар ижод саройининг иккинчи қаватида Британия кенгаши ва Лондон мода коллежи томонидан ташкил қилинган британиялик дизайнерлар томонидан яратилган либослар инсталляцияси намойиш этилди. Хусейн Чалаян, София Кокосолаки, Питер Женсен, Мариос Шваб, Пол Смит, Осман Юсефзада ва Вивьен Вествуд каби таниқли дизайнерларнинг ижод маҳсуллари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Шу ерда Лондон мода коллежи ўқитувчилари томонидан маҳорат дарси ўтказилди.

Art Week Style.uz-2011 биринчи кунининг ҳақиқий совғаси машҳур бастакор Игорь Крутой ҳамда баритон овоз соҳиби Дмитрий Хваростовскийнинг “Дежа Вю” шоу-концерти бўлди. “Дежа Вю” – икки санъаткорнинг бетакрор лойиҳаси бўлиб, унда француз, рус ва итальян тилларидаги қўшиқлар ижро этилди.

Таниқли опера куйчиси Дмитрий Хворостовскийнинг жонли оркестр ва хор аккомпанементи уйғунлигидаги чиқиши барчага юқори кайфият бахш этди. Саҳнадаги катта экранда намойиш этиб борилган слайдларда қўшиқ маъно-мазмунини ифодаловчи суратлар, ёзувлар акс этди ва бу табиийки, кечанинг нафислигини тўлдириб борди.

“Intercontinental” меҳмонхонасида 25 нафар аёлни даволаш ва уларни дори-дармон билан таъминлашга қаратилган хайрия тадбири билан биринчи кун ниҳоясига етди. Тадбир чоғида Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистондаги онкологик диспансерларга ультратовуш ташхиси аппаратларини олиш учун сертификат тақдим этди.

Тадбир чоғида хайрия аукциони ташкил этилиб, унда Yves Saint Laurent, Kamishimi Chinami ва GULI сингари машҳур брендлардан эксклюзив либослар ва тақинчоқлар лот тарзида кимошди савдосига қўйилди. Бу эса ўз навбатида кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларга кўмак учун қўшимча маблағ йиғиш имконини берди. Аукционни россиялик таниқли телебошловчи Андрей Малахов олиб борди.

Шу каби жўшқин, ёрқин, бир-бирини такрорламайдиган, ранг-баранг тадбирлар билан олтинчи санъат ҳафталиги бошланди. Олдинда янги умидлар, ҳайрат ва завққа тўла 6 кун бор. Шундай экан, санъат байрамига хуш келибсиз!



Мавзу бўйича янгиликлар

Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и
Art Week Style.uz-2010дан ўзгача туҳфа. Ўзимиз ҳам намойиш этамиз, ўзгаларга ҳам назар ташлаймиз...
Art Week Style.uz -2011: бешинчи кун ёғдуси
Art Week Style.uz-2011нинг иккинчи куни: мода, мусиқа ва кино...
Эрос Рамазотти. Хайрияга ҳисса қўшган концерт
Фестиваллар жуфтлиги: Theatre.UZ-2011нинг ёпилиш маросими
L`OFFICIELнинг “Марказий осиёча” талқини
Марко Перего ва Катрин Мете — Style.uz санъат ҳафталигидаги ёрқин ранглар
Олтинчи кун. Art Week Style.uz–2010 ни ниҳоялаб...
Санъат ҳафталиги бешинчи кунининг шодасида
Style.uz - 2009 Санъат ҳафталиги - маданият, санъат, мода ва ҳайрия тадбирлари
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Theatre.UZ/2011 фестивали очилиши
Тўртинчи кун: Кўргазмалардан фестивалларга қадар
Тўртинчи кўриниш...
Учинчи кун: санъат, услуб ва... алвон йўлакча!
Учинчи кун - санъат, мода, ҳайрия ва бошқалар...
Вақт ва Макон жумбоқлари
Монсеррат Кабалье GULI тақдимотида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup