Гулнора Каримова

Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и

2010 йил 9 октябр

Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и

Ўзбеклар азиз меҳмонларни карнай-сурнай садолари остида кутиб оладилар. Бу гал ҳам ушбу ўзбек мусиқа асбоблари садолари Art Week Style.uz-2010 санъат ҳафталигининг биринчи кўргазмаси — Халқаро Фотобиеннале очилганидан дарак бериб янгради. Анъаналарга муҳаббат ва шу билан бирга замон билан ҳамнафас бўлишга интилган, эҳтиросларни бор бўйича кўрсатадиган, серқирра ва замонавий лойиҳа - Art Week Style.uz-2010нинг бешинчи юбилей сони ана шундай бошланди. Лойиҳага бевосита алоқадор маданият ва санъат вакилларининг қутловлари лойиҳа муаллифи ва ташкилотчиси Гулнора Каримованинг сўзлари билан якунланди.

Маданият ва мода соҳасида Марказий Осиёдаги мега-лойиҳа муаллифининг нутқи ижодий тафаккурдан борлиққа айланиб, бир майдонда жам бўлган оламларга, санъат ва маданиятнинг ўзига хос “бешинчи ўлчамига” кириш эшигини очди.

«ТошкентАле-2010» Фотобиенналеси меҳмонларни “тўхтаб қолган лахзалар” галереясида жам бўлган бадиий фотодаги образлар, эпизодлар ва инсонлар портретлари билан қарши олди. Фикримизча, бу ерда ҳар бир томошабин “экспонатлар билан ўз тилида сўзлашди”. Чунки, “ҳамманинг даражаси ва эшита олиш қобилияти ўзига яраша”.

Жонланган тарих... “Қанҳа шаҳарчаси: ўтмиш ва замона” деб номланган археологик кўргазма меҳмонларда қадим ўзбек заминига – бир пайтлар кўпгина қадимий маданият ва анъаналар бир-бири билан уйғунлашиб кетган замонларга қайтиб кетгандай таассурот қолдиради. Ўша замонларда туғилган қоришиқ анъаналар эса бугунги кунда бизнинг умумий маданий меросимизга айланган.

Худди мана шу тарих ва замонавийлик орасидан британиялик Basso&Brooke дизайнерлар дуэтининг қадимий ўзбек матоларидан яратган ўзига хос либослар тўплами қулай жой олган. Бу экспозиция нозик ўзбек матосининг ўзига хос ғарбона тафаккурдаги талқинидир.



Мавзу бўйича янгиликлар

Art Week Style.uz-2010дан ўзгача туҳфа. Ўзимиз ҳам намойиш этамиз, ўзгаларга ҳам назар ташлаймиз...
Art Week Style.uz -2011: бешинчи кун ёғдуси
Art Week Style.uz-2011: ҳайрат маконига ташриф
Art Week Style.uz-2011нинг иккинчи куни: мода, мусиқа ва кино...
Эрос Рамазотти. Хайрияга ҳисса қўшган концерт
Фестиваллар жуфтлиги: Theatre.UZ-2011нинг ёпилиш маросими
L`OFFICIELнинг “Марказий осиёча” талқини
Марко Перего ва Катрин Мете — Style.uz санъат ҳафталигидаги ёрқин ранглар
Олтинчи кун. Art Week Style.uz–2010 ни ниҳоялаб...
Санъат ҳафталиги бешинчи кунининг шодасида
Style.uz - 2009 Санъат ҳафталиги - маданият, санъат, мода ва ҳайрия тадбирлари
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Theatre.UZ/2011 фестивали очилиши
Тўртинчи кун: Кўргазмалардан фестивалларга қадар
Тўртинчи кўриниш...
Учинчи кун: санъат, услуб ва... алвон йўлакча!
Учинчи кун - санъат, мода, ҳайрия ва бошқалар...
Вақт ва Макон жумбоқлари
Монсеррат Кабалье GULI тақдимотида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup