Гулнора Каримова

АҚШлик мутахассислар тренинглари

2011 йил 5 май

АҚШлик мутахассислар тренинглари

2-5 май кунлари пойтахтимиздаги “Dedeman” меҳмонхонасида “Кўкрак бези саратони исботловчи тиббиёт нигоҳида. Эпидемиология, ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика қилишнинг замонавий жиҳатлари” мавзусида тренинг ўтказилди. Тренинглар Гулнора Каримова бошчилигидаги икки ташкилот – “Аёллар кенгаши” РЖБ ва “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, БМТ Аҳолишунослик фонди ва The Resource & Policy Exchange компанияси томонидан ташкил этилди. Уларда Тошкент Тиббиёт Академияси қошидаги Онкология ва нурли ташхис қўйиш ҳамда Тошкент Шифокорлар малакасини ошириш институти қошидаги Ультратовуш ташхиси курси ва онкология кафедрасидан 25 нафар онколон-маммолог, химиотерапевт мутахассислар иштирок этишди.

Мазкур лойиҳа ҳукуматимиз ҳамда UNFPA ўртасидаги 2010-2015 йилларга мўлжалланган “Мамлакатлар ҳамкорлиги дастури” доирасида Аҳолишунослик фонди томонидан молиялаштирилаётган “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ва БМТ Аҳолишунослик фонди (UNFPA) ўртасида имзоланган Йиллик иш режаси доирасида ҳамда “Аёллар кенгаши” РЖБ ҳамда “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмасининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилди. Тренинглар АҚШнинг онкология касалликлари соҳасидаги етакчи мутахассислари — Саратон миллий институти кўкрак бези касалликларига ташхис қўйиш ва даволаш департаменти клиник тадқиқотлар бўлими бошлиғи (кўкрак бези саратони мавзусидаги 60 дан ортиқ илмий мақолалар, 40 та клиник тадқиқотлар ҳаммуаллифи, 50 дан ортиқ анжуман ва симпозиумлар, жумладан, 2010 йил 14 май куни пойтахтимизда ўтказилган Кўкрак бези саратони бўйича халқаро форум иштирокчиси) Жо Анн Зужевски ҳамда Саратон касалликлари бўйича Сиэтл Альянси кўкрак онкологияси департаменти директори, Вашингтон Университети профессори (кўкрак бези саратони мавзусидаги 90 илмий мақолалар, 100дан ортиқ монография ва тезислар муаллифи) Джули Гралоу томонидан ўтказилди.

Тиббиёт ўқув юртлари талабалари ва касб-хунар коллежлари ўқувчиларининг илмий салоҳиятини янада оширишга кўмаклашиш мақсадида илк маротаба тренингларга халқаро даражадаги нуфузли мутахассислар таклиф этилди.

2009 йилдан “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси кўкрак бези саратонига чалинган беморларга кўмак беришда кенг кўламдаги ишларни амалга ошириб келмоқда. 2009 йилнинг апрель ойида “Аёллар кенгаши” қошида «Ҳаёт учун!» аёллар ҳамжамияти фаолияти йўлга қўйилди. «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмасининг тузилиши ушбу соҳадаги амалларнинг узвий давомига айланди. Уюшма мунтазам равишда хасталикни барвақт аниқлаш ва даволаш бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш, ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган изланишларни олиб бормоқда. Шунингдек, «Аёллар кенгаши» ва «Ҳаёт учун!» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ушбу касалликка чалинган аёлларга кўмак кўрсата оладиган малакали тиббиёт соҳаси кадрлари масаласи билан ҳам шуғулланади. Хорижий мутахассислар билан тажриба алмашиш натижасида эришилган ютуқлар эса ҳаётга кенг тадбиқ этиб келинмоқда.

2010 йилнинг октябрь ойида UNFPA билан ҳамкорлик доирасида ҳамда Кўкрак бези саратонини профилактика қилиш, барвақт аниқлаш ва даволаш ва ушбу хасталикка чалинган аёлларни реабилитация қилиш дастурини амалга ошириш мақсадида онкологик касалликларни даволашга ихтисослашган маҳаллий мутахассислар учун иккита тренинг ўтказилди. “Кўкрак бези саратони хасталиги аниқланган беморларга руҳий мадад бериш” мавзуида тренинг машғулотлари психология фанлари номзоди, Н. Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази психологи Галина Ткаченко томонидан олиб борилди. Беш кун мобайнида россиялик мутахассис мавзунинг долзарб жиҳатлари тўғрисида батафсил маълумот берди. "Скринингни жорий қилиш ва хизматлар кўрсатиш" мавзусидаги иккинчи амалий машғулот малакали радиолог, Н. Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий марказининг катта илмий ҳодими, нур ташхиси кафедраси доценти Галина Корженкова томонидан олиб борилди.



Мавзу бўйича янгиликлар

“Ҳаёт учун!-2012” марафонида 60 мингга яқин киши қатнашди
Ҳаёт учун марафон
Ҳайрия форум-марафони
Кўкрак бези саратони билан ҳасталанган аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинди
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Мутахассислар кўмаги
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup