Гулнора Каримова

Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда

2010 йил 6 декабр

Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда

Гулнора Каримова бошчилигидаги “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси мана, уч йилдирки, “Йил аёли” миллий танловини анъанавий тарзда ўтказиб келмоқда. 2010 йили танловда иштирок этиш учун мамлакатимиз бўйлаб 28 703 нафар аёл ариза топширган бўлиб, 25 ноябрдан буён юртимизнинг барча вилоятларида танловнинг саралаш босқичлари ўтказилмоқда. Бугунги кунгача Наманган, Жиззах, Фарғона, Андижон, Навоий, Бухоро, Сурхондарё, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ғолиблари аниқланди. Танловнинг якуний босқичи 20 декабрь куни пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида аёллар ролини оширишга қаратилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад ўзини оилага бағишлаш билан бирга ўз кучи, қобилияти, билими ва салоҳияти ёрдамида касбий, ижодий ва бошқа чўққиларни забт этаётган аёлларни қўллаб-қувватлашдир. Танловда ёши, касби ва қизиқишларидан қатъи назар, жамиятимизнинг исталган жабҳасида меҳнат қилаётган барча аёллар иштирок этишлари мумкин.

Танлов уч босқичдан иборат: иштирокчилар ўз аризаларини топширгач, вилоят саралаш босчиқларидан муваффақиятли ўтганларидан сўнг республика якуний босқичига йўл оладилар. Қатнашчи аёлларни баҳолашда уларнинг жамоат ишларидаги фаоллиги, хўжалик-молия соҳасидаги салоҳияти ва ижтимоий-иқтисодий жабҳалардаги иштироки инобатга олинади. Маданият ва санъат арбобларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари уларни адолатли мезонлар асосида баҳолаб боришади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди
“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
Билим юртларини қўллаб-қувватлаш
Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
Фермер аёлларга қўмак
Грантлар, автомобиль ва муқобил энергия манбалари. 6 лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Ҳунарманд сулолаларга кўмак
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар
Жамоат ташкилотларини қўллаб
ННТлар лойиҳалари учун грантлар
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup