Гулнора Каримова

Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди

2010 йил 29 март

Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди

Гулнора Каримова Фонд Форум ҳамда «IJOD» Рассомлар, санъатшунослар халқ усталари уюшмаси томонидан ташкил этилган кенгқамровли «Bazar-Art» кўргазма-ярмаркаси ғолибларига грантлар тақдим этди. Шунингдек, “Аёллар кенгаши” РЖБ ҳамда Микромолиявий ташкилотлар ва кредит уюшмалари миллий ассоциацияси томонидан “Халқамир Меҳр” ОАЖ, «Bernina Tikuv-mash» ОАЖ ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилган Ёш аёлларни иш билан таъминлаш дастури доирасида Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сурхандарё вилоятидаги ёш аёлларга Швейцарияда ишлаб чиқарилган 35 та тикув машинкаларини топширди. Тикувчилик соҳасида фаолият юритувчи швейцариялик юқори малакали мутахассислар аёлларга тикув машинкасидан фойдаланиш сирларини ўргатишади.

«Bazar-Art» кўргазма-ярмаркаси 2007 йилдан бери бир йилда икки маротаба ўтказилади. Унда кўргазмада анъанавий амалий санъатнинг барча йўналишлари бўйича барча вилоятлардан 100 дан зиёд усталар иштирок этади. Улар орасида ота-боболарининг ишини давом эттириб келаётган усталар, академиклар билан бирга эндигина бу соҳада иш бошлаган ёш истеъдодлар ҳам бор. Мазкур лойиҳа анъанавий ва замонавий амалий санъат соҳасидаги ижодий салоҳиятни юзага чиқариш, кенг жамоатчиликни ушбу соҳадаги энг ёрқин тенденциялар билан таништириш ҳамда миллий меросни сақлашга йўналтирилган.

Ёш аёлларни иш билан таъминлаш дастури Ёш аёлларни иш билан таъминлаш дастури ижтимоий-иқтисодий соҳада аёллар ролини ошириш, касаначиликни ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратиш имконини беради. Келгусида шундай машинкаларни мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидаги аёлларга топшириш режалаштирилган. Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида учта тикув машинкалари имкониятлари чекланган одамлар учун ташкил этилажак тикувчилик устахонасига топширилади. Ушбу илк устахона Тошкет шаҳрининг Яккасарой туманидаги “Ракат” қишлоғида имконияти чекланган одамларга таълим бериш ва иш билан таъминлашнинг мавжуд тизимини яхшилаш мақсадида“ Аёллар кенгаши” РЖБ ташаббуси билан ташкил этилди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда
“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
Билим юртларини қўллаб-қувватлаш
Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
Фермер аёлларга қўмак
Грантлар, автомобиль ва муқобил энергия манбалари. 6 лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Ҳунарманд сулолаларга кўмак
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар
Жамоат ташкилотларини қўллаб
ННТлар лойиҳалари учун грантлар
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup