Гулнора Каримова
Гулнора Каримова

Гулнора Каримова

— Ўзбекистоннинг ёрқин, ёш ва таниқли шахсларидан бири. Сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор. Икки фарзанднинг онаси.

Мамлакатда ва хорижда кенг танилган жамоат, маданият ва ҳайрия ташкилотлари асосчиси, қатор лойиҳалар муаллифи ва ташкилотчиси. Шу муносабат билан Гулнорани ижтимоий лойиҳаларнинг замонавий моделини яратиш ва республикада ҳайрия ташаббусларини фаоллаштиришга ҳисса қўшган шахс сифатида тобора кўп эътироф этишмоқда.

Унинг раҳбарлигида болалар ва ёшлар учун республика миқёсидаги танлов ва фестиваллар ташкил этилиб, қишлоқ ва шаҳар касалхоналари, мактаблар ва болалар боғчалари ободонлаштирилмоқда, халқаро лойиҳалар, жумладан, кўргазмалар, миллий санъат ва анъаналарнинг хорижий тақдимотлари, маданий, илмий ва иқтисодий форум ва анжуманлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, у GULI брендининг асосчиси ва дизайнери сифатида ҳам танилган.

Янгиликлар Rss

Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги транспорт-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги транспорт-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик

17 январь куни Женевадаги Миллатлар саройида “Ўзбекистон ва Европа: транспорт ва энергетика соҳаларида ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари” мавзуига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари: БМТнинг Женевадаги бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси, БМТнинг Европа иқтисодиёт комиссияси (ЕИК) ва БМТнинг Савдо ва иқтисодиёт конференцияси (ЮНКТАД) ҳамда Гулнора Каримова бошчилигидаги Сиёсий тадқиқотлар маркази ҳамда Фонд Форум. Тадбирда 100 дан ортиқ ЕИК ҳудуди ва Яқин Шарқ мамлакатларининг расмий, ишбилармон, эксперт ва академик доиралари ҳамда БМТ тизимидаги нуфузли халқаро ташкилотлар, шунингдек, Женевадаги диломатик корпус вакиллари иштирок этишди.

Давоми
17
01
2012
Яна бир эътироф
Яна бир эътироф

“Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали орқали “Ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлагани учун” масус сертификат Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум мукофотлари қаторидан жой эгаллади. Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари, бош вазир ўринбосари Абдулла Арипов томонидан тақдим этилган мукофот Фонд Форумнинг ижодкор болаларни кашф этиш, санъатнинг турли йўналишларини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг аҳамияти ва долзарблигини яна бир бор тасдиқлади.

Давоми
10
01
2012
M&TVA-2011: Медиа, кино, мусиқа ва мукофотлар
M&TVA-2011: Медиа, кино, мусиқа ва мукофотлар

22 декабрь куни “Туркистон” санъат саройида Фонд Форум, Муаллиф ва ижрочилар гильдияси ҳамда TVM телеканали томонидан таъсис этилган Олтинчи M&TVA-2011 Мусиқа ва теле-, видео асарлари номинацияси тақдимоти бўлиб ўтди. Турли номинацияларда 17 та анъанавий ҳамда янги “Йил кашфиёти” мукофоти топширилди. Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер, режиссёр Егор Кончаловский, россиялик машҳур хонанда Филипп Киркоров тақдимотнинг фахрли меҳмонларига айланишди. Ғолибларга энг асосий мукофотлар хорижий меҳмонлар ва M&TVA лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати раиси Гулнора Каримова томонидан топширилди.

Давоми
22
12
2011
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби

21 декабрь куни Ёшлар ижод саройида “Келажак овози-2011” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими билан бирга Фонд Форумнинг онлайн тарзидаги якуний ҳисобот анжумани ўтказилди. Унинг доирасида Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Келажак овози” ЁТМ вакиллари ҳамда жамоат арбоблари, санъатшунослар, рассомлар, ўқитувчилар, шифокорлар, экспертлар, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, актёрлар, хонандалар, дизайнерлар, интернет-фойдаланувчилар саволларига жавоб қайтаришди. Уч соат мобайнида кенг жамоатчиликдан 3500 та савол келиб тушди. Кўзга кўринган маданият, фан ва санъат арбоблари билан бир қаторда Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова ҳам анжуман доирасидаги саволларга жавоб йўллади.

Давоми
21
12
2011
“Келажак овози-2011” ва ёшларга қаратилган грантлар соҳибларини тақдирлаш маросими
“Келажак овози-2011” ва ёшларга қаратилган грантлар соҳибларини тақдирлаш маросими

21 декабрь куни Ёшлар ижод саройи саҳнасида энг иқтидорли ёшлар жамланди. “Келажак овози-2011” республика иқтидорли ёшлар танловининг якуний финал босқичи иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бу йил ариза топширган 76 034 нафар иштирокчилар сафидан энг иқтидорли деб топилган 45 нафар ғолибларга диплом топширилди. Шунингдек, Тадбир доирасида Фонд Форумнинг ёшларга қаратилган грант лойиҳалари - Иқтидорли талабалар учун стипендиялар, Таълим грантлари, Спорт грантлари дастурлари лауреатлари эълон қилинди. Ғолибларни тақдирлаш маросимида ҳакамлар ҳайъати ва экспертлар комиссияси аъзолари, жумладан, халқ рассоми Акмал Нур, “Осиё рамзи” уюшмаси президенти Ҳолида Комилова, дзюдо бўйича мутлақ жаҳон чемпиони Абдулла Тангриев ҳамда Фонд Форум Васийлик кенгаши ва “Келажак овози” танлови Жамоатчилик кенгаши раиси Гулнора Каримова иштирок этди.

Давоми
21
12
2011
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup